Россия Вазирлар Маҳкамаси ҳижобни маҳаллий органлар орқали тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши чиқди
«Диний кийим» тушунчаси аниқланмаган, уни такомиллаштириш керак: Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамаси ҳижоб ва ниқабни маҳаллий тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг амалдаги матнига қарши.
Ўқувчи қизлар ва талабаларнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилади
Ингушетия парламенти Россия Федерацияси Давлат думасига ўқувчиларнинг таълим муассасаларида ўз миллий анъаналари ва динига мос келадиган кийим кийиш ҳуқуқини таъминловчи қонун лойиҳасини киритишни режалаштирмоқда, деб ёзади "Коммерсант".
АҚШдаги ғирт жиннилик: янги туғилган чақалоқларни ўлдириш ва трансгендерларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси
Miami Standard News хабарига кўра, Калифорнияда штат губернатори ҳузурида фаолият юритадиган келажак аборти Кенгаши вакиллари онага туғилгандан кейин бир ҳафта ичида ўз боласини ўлдиришга имкон берадиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқдилар, бундай қотиллик "унинг репродуктив ҳуқуқларини амалга ошириш" деб ҳисобланади. Қонун лойиҳасида "инфантицид" учун "жиноий айбловлардан ҳимоя қилиш", "перинатал ўлим"каби тушунчалар ҳам мавжуд.
Франция: "исломий сепаратизм"га қарши қонун лойиҳаси эълон қилинди
Чоршанба куни Францияда «исломий радикализм»га қарши курашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди. Эслатиб ўтамизки, Франция президенти Макрон миллатга раҳна солувчи «сепаратизм»га қарши курашишни мақсад қилган қонун лойиҳасини илгари сурмоқда. Бироқ инсон ҳуқуқлари гуруҳлари қонун юзасидан хавотир билдириб, француз мусулмонларини камситишини айтган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда давлат тилида иш юритиш ҳақида қонун лойиҳасига изоҳ берди
Россия Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонда давлат тилида иш юритиш ҳақида қонун лойиҳасига изоҳ берилди. Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Ўзбекистон Адлия вазирлиги мансабдор шахслар иш жараёнида давлат тилидан фойдаланмаганлик учун жарима киритишни таклиф қилганди.